• eye Махсус имкониятлар
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
№ 1135 Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан айрим округ сайлов комиссиялари раисларининг ахборотлари тўғрисида   
23.09.2021
1276

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 № 1135                                                      2021 йил 23 сентябрь

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан айрим округ сайлов комиссиялари раисларининг ахборотлари тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 16 моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 23 июлдаги 1084-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича Календарь режага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан 2-Андижон округ сайлов комиссияси (К.Комилов), 5-Навоий округ сайлов комиссияси (Н.Исоков) ва 9-Сурхондарё округ сайлов комиссияси (С.Саттаров) раисларининг ахборотлари маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари раислари:

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича Календарь режада белгиланган тадбирларни ўз вақтида ўтказилишини назорат қилиниши;

участка сайлов комиссиялари томонидан сайловчилар рўйхатига аниқлик киритиш ишларини мутасадди идоралар билан ҳамкорликда мувофиқлаштириб борилиши;

сайлов участкалари кесимида биринчи марта овоз берувчи, бемор, кекса ёшдаги ҳамда имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган сайловчилар ҳақида маълумотларни аниқлаш бўйича участка сайлов комиссиялари фаолиятини мувофиқлаштирилиши;

кўзи ожиз сайловчилар ҳақида маълумотларни аниқлаш ва сайлов бюллетенини тўлдириш учун трафаретлар етказилиши зарур бўлган сайлов участкалари рўйхатини шакллантириш ва бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясига ахборот тақдим этилиши;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва сиёсий партиялардан кузатувчиларга ҳамда сиёсий партияларнинг ваколатли вакилларига аризалар келиб тушишига қараб белгиланган намунадаги мандатларни беш кунлик муддатдан кечиктирмай топширилишини таъминласин.

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

Раис                                                                               З. Низамходжаев