Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг қарори
№ 1141 2021 йил 30 сентябрь
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан айрим округ сайлов комиссиялари раисларининг ахборотлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Сайлов Кодексининг 14, 16 ва 22- моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича Календарь режасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан 7-Самарқанд округ сайлов комиссияси (Ф.Тошев), 11-Фарғона округ сайлов комиссияси (Э.Нуралиев) ва 12-Хоразм округ сайлов комиссияси (Б.Абдуллаев) раисларининг ахборотлари маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларига:
- Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича Календарь режасида белгиланган тадбирларни ўз вақтида ўтказилишини назорат қилиш;
- участка сайлов комиссиялари томонидан сайловчилар рўйхатига аниқлик киритиш ишларини мутасадди идоралар билан ҳамкорликда мувофиқлаштириб бориш;
- округ ҳудуди бўйича имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган сайловчилар, кексалар, беморлар ва овоз бериш биносига бора олмайдиган сайловчилар ҳақида маълумотларни аниқлаш;
- кўзи ожиз сайловчилар ҳақида маълумотларни аниқлаш ва Брайль алифбосида тайёрланадиган сайлов бюллетенлари етказилиши зарур бўлган сайлов участкалари рўйхатини тайёрлаш;
- фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва сиёсий партиялар кузатувчиларига ҳамда сиёсий партиялар ваколатли вакилларига белгиланган намунадаги мандатларни сўровлар келиб тушишига қараб беш кунлик муддатидан кечиктирмай топширилишини таъминлаш юклансин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.
Раис З. Низамходжаев