• eye Махсус имкониятлар
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
№ 1156 Б.Шариповни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари рўйхатидан чиқариш тўғрисида
10.11.2021
1236

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 № 1156                                                      2021 йил 10 ноябрь

 

Б.Шариповни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари рўйхатидан чиқариш тўғрисида

 

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 16-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Баходир Мавлонович Шариповнинг ўз ваколатини зиммасидан соқит қилиш ҳақида берган ёзма аризасига мувофиқ сенаторлик ваколати муддатидан илгари тугатилган деб ҳисоблансин. Шу муносабат билан Баходир Мавлонович Шарипов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари рўйхатидан чиқарилсин.

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига ҳамда халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашига юборилсин.

3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

 

Раис                                                                                  З.Низамходжаев