Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг қарори
№ 1160 2022 йил 15 февраль
Р.Т. Маматовни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари рўйхатидан чиқариш тўғрисида
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 16-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 февралдаги ПФ-69-сон Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Рахмат Тошназарович Маматовнинг ваколати муддатидан аввал тугатилганлиги сабабли, уни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари рўйхатидан чиқарилган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилсин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
Раис З. Низамходжаев