• eye Махсус имкониятлар
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
 № 1163  З.Б. Махкамовани Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб рўйхатга олиш тўғрисида
03.03.2022
953

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

 № 1163                                                     2022 йил  3 март

З.Б. Махкамовани Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб рўйхатга олиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “З.Б.Махкамовани Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб тайинлаш тўғрисида”ги 2022 йил 1 мартдаги ПФ-85-сон Фармонига асосан, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 75-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

1. Зулайхо Бахриддиновна Махкамова Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб рўйхатга олинсин.

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилсин.

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

 

Раис                                                                               З. Низамходжаев