Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг қарори
№ 1171 2022 йил 28 июнь
Референдум округлари ҳамда референдум ўтказувчи округ комиссиялари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
“Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги Қонуннинг
18-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Референдум округлари ҳамда референдум ўтказувчи округ комиссиялари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.
Раис З. Низамходжаев
1-илова (юклаб олиш)