• eye Махсус имкониятлар
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
№ 1172 Референдум участкалари ҳамда референдум ўтказувчи участка комиссиялари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
28.06.2022
1883

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

№ 1172                                                    2022 йил  28 июнь

 

Референдум участкалари ҳамда референдум ўтказувчи участка комиссиялари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

 

“Ўзбекистон Республикаси референдуми тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

1. Референдум участкалари ҳамда референдум ўтказувчи участка комиссиялари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

Раис                                                                             З. Низамходжаев

 

1-илова (юклаб олиш)