• eye Махсус имкониятлар
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
№ 1179 Ўзбекистон Республикасининг референдумида сиёсий партиялар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролар ташаббускор гуруҳларидан қатнашадиган кузатувчилар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
13.07.2022
861

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

№ 1179                                                    2022 йил  13 июль

 

Ўзбекистон Республикасининг референдумида сиёсий партиялар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролар ташаббускор гуруҳларидан қатнашадиган кузатувчилар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

 

“Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 16-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикасининг референдумида сиёсий партиялар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролар ташаббускор гуруҳларидан қатнашадиган кузатувчилар тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.

 

 

Раис                                                                             З. Низамходжаев

 

Қарор иловаси (юклаб олиш)