• eye Махсус имкониятлар
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
№ 1183 М.Б.Азимовни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси этиб рўйхатга олиш тўғрисида
26.07.2022
735

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

№ 1183                                                    2022 йил  26 июль

 

М.Б.Азимовни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси этиб рўйхатга олиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 85-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

1. Қашқадарё вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайлови бўйича 2022 йил 22 июль куни ўтказилган қўшма мажлиси баённомасига асосан Азимов Муротжон Бердиалиевич Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси этиб рўйхатга олинсин.

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилсин.

3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

Раис                                                                               З. Низамходжаев