• eye Махсус имкониятлар
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
№ 1184 З.Т.Мирзаевни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари рўйхатидан чиқариш тўғрисида
26.07.2022
886

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

№ 1184                                                    2022 йил  26 июль

 

З.Т.Мирзаевни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари рўйхатидан чиқариш тўғрисида

 

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 16-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Мирзаев Зойир Тоировичнинг халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашидаги депутатлик ваколати муддатидан илгари тугатилганлиги муносабати билан унинг сенаторлик ваколати муддатидан илгари тугатилган деб ҳисоблансин. Шу муносабат билан Мирзаев Зойир Тоирович Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари рўйхатидан чиқарилсин.

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилсин.

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

Раис                                                                              З. Низамходжаев