• eye Махсус имкониятлар
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
№1187 М.К.Камаловни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари рўйхатидан чиқариш тўғрисида
05.09.2022
412

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

№ 1187                                                    2022 йил  5 сентябрь

 

М.К.Камаловни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари рўйхатидан чиқариш тўғрисида

 

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 16-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Мурат Каллибекович Камаловнинг ўз ваколатини зиммасидан соқит қилиш ҳақида берган ёзма аризасига мувофиқ унинг сенаторлик ваколати муддатидан илгари тугатилган деб ҳисоблансин. Шу муносабат билан Мурат Каллибекович Камалов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари рўйхатидан чиқарилсин.

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига юборилсин.

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

Раис                                                                                     З.Низамходжаев