• eye Махсус имкониятлар
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
№ 1192 З.Т.Мирзаевни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси этиб рўйхатга олиш тўғрисида
16.11.2022
468

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

№ 1192                                                    2022 йил  16 ноябрь

 

З.Т.Мирзаевни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси этиб рўйхатга олиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 85-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

1. Бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзосининг сайловини ўтказиш бўйича 2022 йил 15 ноябрь куни ўтказилган Халқ депутатлари Тошкент вилояти ҳамда туман ва шаҳар кенгашларининг қўшма мажлиси баённомасига асосан Мирзаев Зойир Тоирович Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси этиб рўйхатга олинсин.

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилсин.

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

Раис                                                                               З. Низамходжаев