• eye Махсус имкониятлар
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
№ 1194 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси  Қонунчилик палатаси депутати Ш. Полвановнинг ваколатини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида
05.12.2022
322

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

№ 1194                                                    2022 йил  5 декабрь

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси  Қонунчилик палатаси депутати Ш. Полвановнинг ваколатини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида

 

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 16-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

1. 66-Нуробод сайлов округидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутати, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг аъзоси Шухрат Тагаймуратович Полванов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022 йил 19 ноябрдаги СҚ-663-IV қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари - иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланганлиги ва шу муносабат билан берган ёзма аризасига мувофиқ унинг депутатлик ваколати муддатидан илгари тугатилган деб ҳисоблансин.

2. Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ва Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясига юборилсин.

3. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

 

Раис                                                                                З.Низамходжаев