Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг қарори
№ 1200 2023 йил 18 январь
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг
2022 йилда амалга оширган ишлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 16-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2022 йилда амалга оширган ишлари юзасидан ахборот иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
Раис З. Низамходжаев