Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг қарори
№ 1201 2023 йил 18 январь
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг
2023 йил биринчи ярим йиллигига мўлжалланган
иш режаси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 16-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2023 йил биринчи ярим йиллигига мўлжалланган иш режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2023 йил биринчи ярим йиллигига мўлжалланган иш режаси бажарилишини назорат қилиш Марказий сайлов комиссияси котиби Х.Маматов зиммасига юклатилсин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
Раис З. Низамходжаев