• eye Махсус имкониятлар
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
№ 1216 Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ҳузурида тезкор ахборот бериш маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
23.03.2023
524

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

№ 1216                                                    2023 йил  23 март

 

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ҳузурида тезкор ахборот бериш маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида

 

“Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7 ва 251-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 16-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказиш даврида жисмоний ва юридик шахсларнинг (кейинги ўринларда – фуқаролар) мурожаатлари тезкор ва самарали кўриб чиқилишини, фуқароларга референдумни ўтказишга оид масалалар юзасидан тезкор ҳамда қулай тарзда ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилишини ташкил этиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикасининг референдуми даврида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ҳузурида тезкор ахборот бериш маркази (кейинги ўринларда – “Cаll-center”) ташкил этилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ҳузуридаги тезкор ахборот бериш маркази тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Белгилансинки, “Cаll-center” Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 1-уйда (Маърифат маркази, Симпозиумлар саройи биноси) жойлаштирилади ҳамда 2023 йил 1 апрелдан бошлаб референдум якунлари расмий эълон қилинадиган кунга қадар фаолият олиб боради.

4. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги:

республика бўйлаб фуқаролар томонидан “Cаll-center”га чиқувчи қўнғироқларни амалга ошириш учун кўп тармоқли ва қисқа рақамли алоҳида алоқа линияси ажратилиши ҳамда унинг узлуксиз ишлашини;

икки кун ичида “Cаll-center” фаолиятини самарали ташкил этиш учун зарур техника воситалари (компьютер, принтер, сканер, телефон аппарати, қулоқчин, микрофон, LED-монитор ва бошқа зарур воситалар) билан жиҳозланишини, шунингдек уларни телекоммуникация тармоқларига (телефон ва юқори тезликдаги Интернет) уланишини таъминласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Котибиятининг Юридик таъминлаш ва мурожаатларни кўриб чиқиш бўлими (И.Хаджиев) “Cаll-center” фаолияти устидан назорат ўрнатилишини ва мониторинг юритилишини таъминласин.

6. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан келишилган.

7. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б.Кучкаров зиммасига юклатилсин.

 

 

Раис                                                                               З. Низамходжаев

 

ИЛОВА