• eye Махсус имкониятлар
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
№1257 Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясига Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этишга ижозат бериш тўғрисида
15.05.2023
259

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

№1257                                                    2023 йил  15 май

 

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясига Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этишга ижозат бериш тўғрисида

 

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этишга ижозат беришни сўраб тақдим этган ҳужжатларини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16, 38 ва 63-моддаларига ҳамда Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 14 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзоларни тўплаш ва имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 1067-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

1. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясига 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этишга ижозат берилсин.

2. Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг иштирок этишига ижозат бериш тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда белгиланган миқдорда имзо варақаларининг бланкалари сиёсий партиянинг ваколатли вакилига топширилсин.

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

 

Раис                                                                            З. Низамходжаев