• eye Махсус имкониятлар
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
№1264 Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сметасини тасдиқлаш тўғрисида
19.05.2023
531

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

№1264                                                    2023 йил  19 май

 

Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сметасини тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16, 98–100-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

1. Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сметаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вазирлар Маҳкамасидан муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сметасида назарда тутилган маблағларни ўз вақтида ажратилишини таъминлаш сўралсин.

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б. Кучкаров ва Марказий сайлов комиссияси аъзоси А. Ибодуллаев зиммасига юклансин.

 

 

Раис                                                                                 З. Низамходжаев

 

ИЛОВА