• eye Махсус имкониятлар
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
№1270 Робахон Анваровна Махмудовани Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб рўйхатга олиш тўғрисида
05.06.2023
380

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

№1270                                                    2023 йил  5 июнь

 

Робахон Анваровна Махмудовани Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб рўйхатга олиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан кўрсатилган номзод Робахон Анваровна Махмудовани рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 40-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

1. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан кўрсатилган Робахон Анваровна МАХМУДОВА Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб рўйхатга олинсин.

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

 

Раис                                                                             З. Низамходжаев