• eye Махсус имкониятлар
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
№1277 Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод А.Х. Хамзаевнинг ишончли вакилларини рўйхатга олиш тўғрисида
06.06.2023
345

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

№1277                                                    2023 йил  6 июнь

 

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод А.Х. Хамзаевнинг ишончли вакилларини рўйхатга олиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Абдушукур Худойкулович Хамзаевнинг тақдимномасига биноан, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 43-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 11 сентябрдаги 936-сон қарори билан тасдиқланган Номзодларнинг ишончли вакиллари тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Абдушукур Худойкулович Хамзаевнинг ишончли вакиллари иловага мувофиқ рўйхатга олинсин:

2. Ишончли вакилларга белгиланган тартибда гувоҳнома топшириш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси котиби Х.Маматов зиммасига юклансин.

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

 

Раис                                                                              З. Низамходжаев

 

ИЛОВА