• eye Махсус имкониятлар
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
№1296 У.Б.Қосимовни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси этиб рўйхатга олиш тўғрисида
19.06.2023
273

Ўзбекистон Республикаси

Марказий сайлов комиссиясининг қарори

 

№1296                                                   2023 йил  19 июнь

 

У.Б.Қосимовни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси этиб рўйхатга олиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 85-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

1. Бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзосининг сайлови бўйича 2023 йил 13 июнь куни ўтказилган халқ депутатлари Сурхондарё вилояти ҳамда туман ва шаҳар Кенгашларининг қўшма мажлиси баённомасига асосан Қосимов Улуғбек Бердиқобилович Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси этиб рўйхатга олинсин.

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилсин.

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

 

 

Раис                                                                               З. Низамходжаев