• eye Махсус имкониятлар
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
2023 йил 23 июнь куни соат 15:00да Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади
22.06.2023
329

Мажлис кун тартибидан муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида Марказий сайлов комиссиясига келиб тушган мурожаатлар, халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлардан қатнашадиган кузатувчиларни ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш масалалари ўрин олган.

Мажлис тафсилотларини Марказий сайлов комиссиясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳамда YouTube платформаси орқали кузатиб боришингиз мумкин.