• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Янгиликлар
2019 йил 22 декабрь куни мамлакатимизда бўладиган катта сиёсий жараён, Мамлакат Парламенти ҳамда Маҳаллий кенгашлар сайловларига тайёргарлик ишлари жадал давом этмоқда.
19 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Маркзий сайлов комиссиясида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши бош котибининг ўринбосари Омер Кожаман билан учрашув бўлиб ўтди. Кенгаш экспертлари Марказий сайлов комиссиясининг таклифига биноан парламент сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш жараёни бўйича кузатувни амалга оширади.
18 декабрь куни Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги ташқи ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Алан Дункан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига ташриф буюрди.
2019 йилнинг 18 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ва Туркия Республикаси Олий сайлов кенгаши ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 18 декабрь куни Марказий сайлов комиссиясининг Халқаро матбуот марказида Сиёсий партияларнинг Олий мажлис қонунчилик палатасига номзодлари иштирокида  давра суҳбати ташкил этилди.
Ўзбекистонга Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Бош котиби ўринбосари Се Сяоюн бошчилигидаги кузатувчилар миссияси ташриф буюрди. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг таклифига биноан ШҲТ кузатувчилар миссияси парламент сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш жараёни бўйича кузатувни амалга оширади.
2019 йил 22 декабрь куни бўладиган парламент сайловларига тайёргарлик ишлари давом этмоқда. Бугун 17 декабрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчиларни, оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш, шунингдек айрим депутатликка номзодларни рўйхатдан чиқариш масалалари муҳокама қилинди.
Жорий йилнинг 17 декабрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.