• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 72-моддасига мувофиқ жорий йилнинг 9 ноябрь куни Марказий сайлов комиссиясига Ўзбекистон "Адолат" СДП партиясининг раҳбари  ва Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси раҳбари Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларни рўйхатга олишни илтимос қилиб, Марказий сайлов комиссиясига ариза билан мурожаат этди.
8 ноябрь куни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида “Сайлов-2019 талаба-ёшлар нигоҳида” мавзусида давра суҳбати кўрнишида ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 72-моддасига мувофиқ жорий йилнинг 8 ноябрь куни Марказий сайлов комиссиясига Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ҳамда Ўзбекистон Экологик партиясининг раҳбари Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларни рўйхатга олишни илтимос қилиб, Марказий сайлов комиссиясига ариза билан мурожаат этди.
Жорий йилнинг 8 ноябрь куни Халқаро матбуот марказида Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлис кун тартибидан Россия Федерациясида очилган сайлов участкалари фаолиятини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлигига номзодларнинг гувоҳномалари намуналарини тасдиқлаш, Оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш каби масалалар ўрин олди. Шунингдек, Халқаро матбуот маркази Самарқанд вилояти бўлимининг сайлов жараёнига тайёргарлиги ҳақидаги ахбороти тингланди.
Номзодлар ҳақидаги маълумотлар қуйидаги тартибди сайловчиларга тақдим етилиши лозим
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 72-моддасига мувофиқ жорий йилнинг 7 ноябрь куни Марказий сайлов комиссиясига Ўзбекистон Халқ демократик партиянинг раҳбари Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларни рўйхатга олишни илтимос қилиб, Марказий сайлов комиссиясига ариза билан мурожаат этди.
Жорий йилнинг 6 ноябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг Халқаро матбуот марказида округ сайлов комиссияси аъзолари иштирокида кузатувчиларнинг сайлов жараёнида тутган ўрни юзасидан семинар-тренинг ташкил этилди.
"Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” доирасида  Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирлиги тоифаланган объектларини қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигида Марказий сайлов комиссияси билан ҳамкорликда "Сайлов кодексининг мазмун моҳияти ва харбий хизматчиларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатлари" мавзусида семинар ташкил этилди.
Марказий сайлов комиссиясининг Халқаро матбуот маркази Фарғона вилоят бўлими томонидан Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали талабалари учун elections.uz сайти ва “Сайлов – 2019” мобиль иловасининг тақдимоти ўтказилди.