• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Янгиликлар
Сиёсий партияларнинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги, “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги қонунлар, шунингдек бир қатор қонуности ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Сайлов бюллетенининг шакли, ўлчамлари ва матнида акс эттириладиган маълумотларнинг ҳажми ва тартиби ЎзР МСК қарори билан белгиланди. Бюджет маблағларини тежаш мақсадида сайлов бюллетенларини чоп этишда илк бор сув белгиси мавжуд қоғозлардан фойдаланишдан воз кечилди.
2019 йилги сайловларда ОАВда, Интернет саҳифаларида ва ижтимоий тармоқларда сиёсий партиялар ва уларнинг номзодларига оид жами 141 952 та ташвиқот материаллари эълон қилинди.
2019 йилнин декабрь ойида бўлиб ўтган парламент сайловларида сайловчилар рўйхатига жами 630 мингдан зиёд ногиронлиги бўлган шахс, шу жумладан, 61 мингга яқини кўзи ожиз фуқаро киритилди. Шу нуқтаи назардан, ногиронлиги бўлган шахсларнинг сайловда қатнашиш ҳуқуқини рўёбга чиқарадиган инклюзив сайловларни ўтказиш масаласи долзарб вазифага айланди
Сиёсий партиялар томонидан депутатликка номзодлар кўрсатишда аёлларнинг сони номзодлар умумий сонининг камида 30 фоизини ташкил этиши керак.
Аввал хабар берганимиздек, Марказий сайлов комиссияси томонидан “Сайлов – 2019: ютуқлар, муаммолар, таклифлар”  номли рисола ишлаб чиқилди. Мазкур рисола жорий йилнинг 28 октябрь  куни Марказий сайлов комиссиясининг онлайн тарзида бўлиб ўтган мажлисида кўриб чиқилди ҳамда нашрга берилди.
Бугун 2020 йилнинг 3 ноябрь куни AҚШда президентлик сайловлари бўлиб ўтмоқда. “Оқ уй” учун асосий курашлар икки йирик сиёсий партияларнинг вакиллари – республикачилар партиясидан бўлган амалдаги президент Доналд Трамп ҳамда демократлар партияси номзоди Жо Байден ўртасида бўлмоқда.
2020 йилнинг 31 октябрь куни Грузиянинг янги парламентига сайловлар бўлиб ўтди. Грузияда биринчи марта сайловлар янги аралаш тизим асосида ўтказилди, унга кўра 120 та депутат пропорционал, 30 нафари эса мажоритар тизимга кўра сайланади. Сайловларда 48 та партия ва иккита блок иштирок этди, бундан ташқари бир мандатли сайлов округларида 11 та ташаббускор гуруҳ томонидан номзодлар кўрсатилган.
Грузия Марказий сайлов комиссияси жорий йилнинг 31 октябрь куни мамлакатда бўлиб ўтган парламент сайловлари бўйича дастлабки натижаларни эълон қилди.