• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Янгиликлар
Африканинг Танзания давлатида 28 октябрда президент ва парламент сайловлари бўлиб ўтди. Сайловчилар президент лавозимига 15 номзоддан бирини танлашлари керак эди. Сайловларда амалдаги президент Жон Магуфули ҳам иштирок этди.
Жорий йилнинг 1 ноябрь куни Молдовада президентлик сайловлари бўлиб ўтмоқда.
Грузияда навбатдаги парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда. Бу сафар сайлов тизими ўзгарди. 120 нафар депутат пропорционал, 30 нафари эса можаритар овоз бериш усулида сайланади. 2016 йилги сайловларда 77 депутат пропорционал, 73 таси можаритар овоз бериш усулида сайланган эди.
Спорт ходимларни яхши ишлашга ундайди. Айниқса жамоа бўлиб спорт билан шуғулланиш соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади ҳамда ходимларнинг аҳволи ва кайфиятига ўз таъсирини ўтказади.
2020 йилнинг  20 октябрдан 28 октябргача Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциациясининг (А-WEB) сайлов бошқаруви салоҳиятини ошириш дастури асосида "Ижтимоий тармоқлар ва сайловларни бошқариш органлари" мавзусида  онлайн ўқув курслар  ташкил этилди.
Мамлакатимиз тарихида илк бор парламент ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловлари “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида бўлиб ўтди. Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ барча жараёнлар қонунчиликда белгиланган муддатларда, эркин ва очиқ, сайлов соҳасидаги миллий қонунчиликка, хусусан 2019 йилда қабул қилинган Янги Сайлов Кодексига мувофиқ тарзда ўтказилди.
Шу йил 27 октябрь куни Корея Республикаси Миллий сайлов комиссияси томонидан сайлов мавзусига бағишланган онлайн  халқаро форум ўтказилди. Форум “Пандемияни енгиб, демократия сари” деб номланган бўлиб, у иккита сессияда амалга оширилди. Ушбу сессияларда сайлов соҳаси бўйича таниқли халқаро экспертлар ўз маъруза билан чиқиш қилдилар.
Марказий сайлов комиссиясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 октябрдаги “Сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ташкилотлар ва идоралараро ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.