• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Янгиликлар
Ўзбекистон миллий сайлов тизимини янада демократлаштириш чора-тадбирлари белгиланмоқда. Президентнинг бу борадаги тегишли фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Адлия вазирлиги томонидан шу йил 24 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига қўйилган “Ўзбекистон РеспубликасинингМаъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 42-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамаси ниҳоясига етди.
ЕХҲТнинг расмий веб-сайтида ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) Миссиясининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига 2019 йил 22 декабрь куни бўлиб ўтган сайловларни кузатиш бўйича якуний ҳисоботи эълон қилинди.
Йиғилиш кун тартибидан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Котибияти тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳамда Ў.Барноевни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги масалалар ўрин олди.
Мамлакатларнинг имкониятларини бугунги ўта мураккаб шароит тақозоси билан боғлиқ ҳолда таҳлил қилаётган кузатувчилар Янги Ўзбекистонга ўз фуқароларини ҳар қандай шароитда ҳимоясига олишга қодир давлат сифатида баҳо бермоқда. Бунда улар Ўзбекистонда COVID-19 инфекцияси билан зарарланган илк бемор аниқланган 15 мартдан буён ўтган бир ярим ой мобайнида тезкорлик, собитқадамлик ва очиқлик асосида, халқ билан бамаслаҳат амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирларнинг юксак самарадорлигини ибрат сифатида келтирмоқда.
Жаҳонни забт этган пандемия даврида дунёдаги илк сайлов Корея Республикасида бўлиб ўтди. Жорий йилнинг 15 апрель куни Жанубий Кореянинг 14 330 сайлов участкасида эрталаб соат 06:00дан 18:00гача фуқаролар Миллий Мажлиснинг 300 нафар депутатини сайлашда иштирок этди.
​​​​​​​Савоб ишни ҳар ким ва ҳар куни қилмоғи даркор. Бу нақл, амал бизга ота-боболаримиздан мерос. Бутун дунёи жаҳон, мамлакатимиз аҳли коронавирус пандемияси сабаб синовли кунларни бошидан кечираётган шу кунларда атрофимизда ўзгаларга ёрдам қўлини чўзишни ўзининг инсонийлик бурчи деб билиб, савоб ишларга шошилаётган инсонларнинг кўплигини кўрмоқдамиз.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунини имзолади.
Юртимизга келган ташвишнинг аввалида дилимизга бостириб кирган хавотиру таҳликалар тезда чекиниб, ўрнини халқимизга хос интизом, саришталик, аҳиллик ва бирдамлик эгаллади.