• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Янгиликлар
9 март куни Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир Абдулла Арипов раислигида кўча ва аҳоли пунктларини номлаш, пешлавҳалар, реклама ва эълонларнинг давлат тилида берилиши сингари масалалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
“Ҳаётнинг янгиланиши” дегани – нима? Бу – шу пайтгача кўникиб қолинган кўп-кўп нарсалардан воз кечиб, ўрнига тамоман бошқача ҳаёт тарзини жорий этиш, дегани.
Сўз эркинлиги буюк неъмат. Аҳли фикр учун бу сув билан ҳаводай азиз. Бу неъмат бизга берилди. Лекин биз бунга тайёрмизми, деб ўйлаб қоламан. Мен сўз эркинлигини катта масъулият сифатида тушунаман. Ўз сўзингни бу менинг сўзим деб айта олиш одамдан маънавий тайёргарликни талаб қилади. Одамнинг сўзи унинг ўзидир. Қолаверса,  мен энг яқин қўшним билан эркин ва бемалол гаплашаётганимда ҳам ҳар бир сўзим учун жавобгарликни ҳис этиб туришим керак. Бизда ички цензура билан маънавий назоратни адаштириш, аниқроғи, алмаштириб юбориш ҳоллари кўпайиб қолди. Тўғри, цензура қабоҳат, у фикрни ўлдиради, одамларни қулга айлантиради, жамиятни таназзул ва ғурбатга итқитади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 мартдаги "2020 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги қарорига биноан мамлакатимизда халқимизнинг бу улуғ байрамига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг “Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди
Тожикистонда шу йилнинг 1 март, якшанба куни парламент сайловлари бўлиб ўтди. Мазкур Парламент сайловларида 3.7 миллион (75%) нафар Тожикистон фуқаролари-сайловчилар иштирок этди. Парламент сайловларида сиёсий партиялардан 241 нафар номзод 63 депутатлик ўрни учун кураш олиб борган. Дастлабки сайлов натижалари 2 март куни эълон қилиниши кутилмоқда.
“Мен” билан “Биз”нинг орасида яхшигина масофа бор, ҳатто тавофут ҳам бор. Лекин “Биз” йўқ жойда “Мен” ҳимоясиз қолади. Миллий туйғулар шу икки қутбни бирлаштиради ва яхлит маънавий иқлимни ҳосил қилади. Шунинг учун катта мавзуларда гап кетганда “Бизда шундай”, “Бизнинг одатимизга кўра”, деб гап бошлаймиз. Бугунги кунда дунё миқёсида индивидуализм – яккашумшуклик, ҳар кимнинг ўз қобиғига ўралиб яшаши ғояси байроқ кўтариб олдинга чиқаяпти. Бундай вазият “Биз” қалъасини емира бошлайди.
Сайловларда фақатгина овоз бериш яширин кечди. Барча даражадаги сайлов комиссиялари ўз ишини очиқ-ошкора ва шаффоф олиб борди. Шу мақсадда, Марказий сайлов комиссияси томонидан бир қатор ҳамкорлик келишувлари имзоланди ва амалга оширилди. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги -ЎзА, “Дунё” ахборот агентлиги, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, “Uzreport” ахборот агентлиги билан келишувлар шулар жумласидандир.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА 2019 ЙИЛ 22 ДЕКАБРДАГИ ПАРЛАМЕНТ САЙЛОВЛАРИ КУЗАТУВИГА ДОИР ХАЛҚАРО МИССИЯ