• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Янгиликлар
Кеча, 5 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 25 та сайлов округларидаги 1 730 та сайлов участкасида такрорий овоз бериш бўлиб ўтди. Ушбу сайлов участкаларида 3 миллион 147 минг 79 нафар фуқаролар Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига киритилган бўлиб, улардан 1 миллион 978 минг 48 нафари такрорий овоз беришда иштирок этди. Демак, Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига киритилган фуқароларнинг 62,8 фоизи такрорий овоз беришда иштирок этди.
Жорий йилнинг 6 январь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда комиссия аъзолари, масъул ходимлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди. Йиғилишни Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов олиб борди.
Тошкент шаҳридаги 148-Кўкча ва 150-Шайхонтоҳур сайлов округларида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлиги учун такрорий овоз бериш жараёни бўлиб ўтмоқда.
ЎзА мухбири Тошкент шаҳридаги 674-сайлов участкасига такрорий овоз бериш учун келган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонованинг сайлов ҳақидаги фикрларини ёзиб олди.
Сурхондарё вилоятида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 76-Шеробод ва 83-Олтинсой сайлов округлари ҳамда 8 та вилоят, 47 та туман ва шаҳар кенгашлари сайловини ўтказувчи сайлов округларида такрорий сайлов бўлиб ўтмоқда.
2019 йил 22 декабрда ўтказилган сайловларда 50 фоиздан кўп овоз тўплай олмаган депутатликка номзодлар учун бугун, 5 январь куни такрорий овоз бериш жараёни ўтказилмоқда.
Тошкент шаҳридаги 150-Шайхонтоҳур сайлов округига қарашли 645-сайлов участкасида ҳам такрорий овоз бериш жараёни давом этмоқда. 
Жизззах  вилояти бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлиги учун 6 та сайлов округи тузилган эди. 2019 йил 22 декабарда бўлиб ўтган сайловларда улардан фақат битта сайлов округида номзод етарли овоз олиб депутатликка сайланди. Бугун вилоят ҳудудидаги Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи   5 та –  32-Жиззах, 33-Дўстлик, 35-Ғаллаорол, 36-Пахтакор, 37-Шароф Рашидов сайлов округлари бўйича такрорий сайловлар ўтказилмоқда. 
Барча участкаларда бугун эрталаб соат 8:00да такрорий овоз бериш жараёнлари бошланди. Айни пайтда барча сайлов округлари ва сайлов участкалари билан доимий алоқа ўрнатилган.