• eye Махсус имкониятлар
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
МСК аъзолари таркиби
УСМОНҚУЛОВ АЛИШЕР ҚОДИРҚУЛОВИЧ
УСМОНҚУЛОВ АЛИШЕР ҚОДИРҚУЛОВИЧ

1968 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини тамомлаган, техника фанлари номзоди, доцент. Мутахассислиги - муҳандис-механик-технолог. 2016 йил 29 сентябрдан Жиззах политехника институти ректори лавозимида ишлаб келмоқда.

2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси этиб сайланган.

ФАРМАНОВ АЛЕКСАНДР КАСИМОВИЧ
ФАРМАНОВ АЛЕКСАНДР КАСИМОВИЧ

1958 йилда туғилган, олий маълумотли - Қозоғистон Республикаси Жамбул гидромелиоратив қурилиш институтини тамомлаган, техника фанлари номзоди, доцент. Мутахассислиги - қурувчи-муҳандис. 2020 йил 3 майдан

“Ўзэлектроаппарат” АЖ бошқаруви раиси маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келмоқда.

1997 йил “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими” фахрий унвони, 2004 йил “Фидокорона хизматлари учун” ордени, 2011 йил

Александр Фарманов “Ўзбекистон Қаҳрамони” фахрий унвони  билан мукофотланган.

2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси этиб сайланган.

ҚУДРАТХЎЖА ШЕРЗОДХОН ТОЖИДДИН ЎҒЛИ
ҚУДРАТХЎЖА ШЕРЗОДХОН ТОЖИДДИН ЎҒЛИ

1974 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги журналист. Сиёсий фанлар номзоди. Ҳозирги кунда Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, Халқаро Пресс-клуб нодавлат-нотижорат ташкилоти раиси лавозимларида фаолият юритиб келмоқда. 2019 йил 24 августдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси этиб сайланган.

ЮНУСОВ БАХОДИРЖОН ЖАЛОЛДИНОВИЧ
ЮНУСОВ БАХОДИРЖОН ЖАЛОЛДИНОВИЧ

1965 йилда туғилган, олий маълумотли - Андижон пахтачилик институтини, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Мутахассислиги-муҳандис-механик. Андижон вилояти ҳокимлигининг ташкилий-назорат гуруҳи бош мутахассиси вазифасида меҳнат қилган. 2019 йил 24 августдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи аъзоси этиб сайланган. 

ЮСУПОВ ЭРГАШ АМАНБАЕВИЧ
ЮСУПОВ ЭРГАШ АМАНБАЕВИЧ

1958 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент  политехника  институтини тамомлаган. Мутахассислиги - муҳандис-қурувчи. 2020 йил 3 майдан

Хоразм вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси лавозимида ишлаб келмоқда.

Эргаш Юсупов 1999 йил “Шуҳрат” медали билан мукофотланган.

2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси этиб сайланган.

ҚОЗИХОНОВА ОРЗИГУЛ МЎЙДИНОВНА
ҚОЗИХОНОВА ОРЗИГУЛ МЎЙДИНОВНА

1971 йилда туғилган, олий маълумотли - Тожикистон давлат университетини тамомлаган. Мутахассисилиги-ҳуқуқшунос. Ҳозирги кунда Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Раисининг ўринбосари лавозимида меҳнат қилмоқда. 2019 йил 24 августдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси этиб сайланган.