Мажлисда Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Қонуни 4-моддаси ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Қонуни 5, 9-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб тайинланган Мираброр Зуфарович Усманов вафот этганлиги муносабати билан унинг сенаторлик ваколати муддатидан илгари тугатилди.
Шунингдек, 8-Ақманғит сайлов округидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутати Жамиля Абдукадировна Ниязова вафот этганлиги муносабати билан унинг депутатлик ваколати муддатидан илгари тугатилиши тўғрисида қарор қабул қилинди.
Мажлисда Марказий сайлов комиссияси ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссияси
Матбуот хизмати