• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
МСК делегацияси Ҳиндистондаги сайловларда иштирок этди
16.05.2019
3939
Жорий йилнинг апрель-май ойларида Ҳиндистон парламенти қуйи палатасига (Лок Сабҳа) сайловлар бўлиб ўтмоқда. Мазкур сиёсий тадбирда Ҳиндистон аҳолисининг 910 миллиондан ортиғи бевосита иштирок этмоқда.

Жорий йилнинг апрель-май ойларида Ҳиндистон парламенти қуйи палатасига (Лок Сабҳа) сайловлар бўлиб ўтмоқда. Мазкур сиёсий тадбирда Ҳиндистон аҳолисининг 910 миллиондан ортиғи бевосита иштирок этмоқда.

2019 йилнинг 12 май куни Ҳиндистоннинг еттита штатида сайловнинг олтинчи босқичи ўтказилди. Мазкур босқичда овоз бериш бутун мамлакат бўйлаб 59 та сайлов округини қамраб олди. Шу куни 101,7 миллион ҳинд аҳолиси овоз бериш учун Биҳар, Жарҳанд, Ғарбий Бенгал, Мадя, Прадеш, Уттар Прадеш, Ҳаряна ҳамда пойтахт Деҳли шаҳрида очилган 113 мингдан ортиқ сайлов участкасига ташриф буюрди.

Ушбу сайловларда Марказий сайлов комиссияси делегацияси аъзолари Котибият раҳбари С.Қурбанкулов ҳамда Котибият бўлим бошлиғи Ф.Насриддиновлар халқаро кузатувчилар сифатида иштирок этдилар.

2.jpg

Сайлов жараёнларида дунёнинг 20 дан зиёд мамлакатлари хусусан, Автралия, Бангладеш, Бутан, Босния ва Герцеговина, БАА, Зимбабве, Фиджи, Грузия, Кения, Корея Республикаси, Қирғизистон, Малайзия, Мексика, Мянма, Руминия, Россия, Шри-Ланка, Суринам ва Ўзбекистон ҳамда Халқаро демократия ва сайловларга кўмаклашиш институти (IDEA) вакиллари қатнашдилар.

Ҳиндистон парламентининг қуйи палатасига бўлиб ўтаётган сайловлар 11 апрелдан 19 майга қадар 7 босқичда ўтказилмоқда. 543 та мандат учун муносиб номзодлар мажоритар тизим асосида яширин овоз бериш йўли орқали сайланадилар.

Марказий сайлов комиссияси вакиллари Ҳиндистон Сайлов комиссияси раиси Сунил Арора билан учрашиб, келажакдаги ҳамкорлик алоқалари ҳақида келишиб олдилар.

1.jpg

 

Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссияси
Матбуот хизмати