Мамлакатимизда давлат қурилишининг демократик асосларини жадал ривожлантириш борасида олиб борилаётган сиёсат доирасида Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси ҳамда сайлов жараёнига ахборот-коммуникацион технологияларни жорий этишга қаратилган бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.
М.Димовсканинг таъкидлашича, Ўзбекистонда сайлов қонунчилигини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар халқаро ҳамжамиятнинг диққат марказида бўлиб, бу борадаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш қўллаб-қувватланишини билдирди.
Қайд этилганларни инобатга олган ҳолда сайлов органлари вакилларининг малакаси, шунингдек, сайловчиларнинг ҳуқуқий маданияти ва электорал фаоллигини ошириш ҳамда сайлов қонунчилиги ва амалиётини такомиллаштириш муҳокамалар мавзусида бўлди.
Учрашувда томонлар сайлов соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича қўшма тадбирларни амалга ошириш муҳимлигини тасдиқлаб ўтдилар.
Марказий сайлов комиссияси
атбуот хизмати