• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси делегациясининг ташрифига доир
22.07.2019
3759
Жорий йилнинг 23-30 июль кунлари мамлакатимизга БМТ Эҳтиёжларни баҳолаш миссиясининг сайлов ва сиёсий масалалар бўйича масъул ходими Паскал Русси раҳбарлигидаги делегациянинг ташрифи кутилмоқда.

Жорий йилнинг 23-30 июль кунлари мамлакатимизга БМТ Эҳтиёжларни баҳолаш миссиясининг сайлов ва сиёсий масалалар бўйича масъул ходими Паскал Русси раҳбарлигидаги делегациянинг ташрифи кутилмоқда.

Эҳтиёжларни баҳолаш Миссияси(ЭБМ)нинг асосий мақсади борилган мамлакатдаги сайлов жараёнини тартибга солувчи ҳуқуқий чора-тадбирлар, шунингдек, сайловларни бошқариш органларининг салоҳияти ва эҳтиёжи, кейинчалик координаторга керакли ёрдамни тақдим этишнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

Эҳтиёжларни баҳолаш Миссияси(ЭБМ) одатда сайловчилар учун ахборот ва таълим дастурларини қўллаб-қувватлаш, сайловчиларни рўйхатга олиш ва овоз бериш жараёнларини моддий-техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, сайлов комиссиялари ходимларини энг яхши халқаро амалиётлар асосида ўқитишни тавсия қилади.

Ташриф доирасида Марказий сайлов коммисияси вакиллари, бошқа вазирлик ва идоралар раҳбарлари, сиёсий партиялар ва жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари билан учрашувлар, шунингдек, Фарғона вилоятига бир кунлик ташриф давомида шу ташкилотлар вакиллари билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

 

 

Марказий сайлов комиссияси
Матбуот хизмати