• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Марказий сайлов комиссияси ва Давлат бошқаруви академияси ўртасида ҳамкорлик ўрнатилди
25.07.2019
1052
Шу йилнинг 25 июль куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик ҳақида келишув имзоланди.

Ушбу ҳужжат 2019 йил декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловлар жараёнида томонларнинг ўзаро ҳамкорлигини янада мустаҳкамлайди. Ҳамкорлик натижасида сайлов ташкилотчилари иштирокини фаоллаштирувчи ўқитиш тизими жорий этилади, сайлов ва сайловолди жараёнларини қонунда белгиланган тартибда, юқори савияда ташкил этиш учун сайлов жараёни иштирокчиларининг ижтимоий-сиёсий маданияти оширилади.

Ҳужжатда сайлов ва сайловолди жараёнларида ташкилотчилар ўқувини таъминлаш борасидаги ҳамкорликнинг бир неча йўналишлари белгилаб қўйилди. Хусусан, сайлов қонунчилигининг мазмун-моҳиятини илмий-амалий нуқтаи назардан ўрганиш, сайловларни ташкил қилиш ва ўтказиш, сайлов ташкилотчиларининг ҳуқуқий маданияти, малакасини юксалтириш, қўшма лойиҳаларни амалга оширишда ҳуқуқий, илмий ва амалий манбаалардан биргаликда фойдаланиш, сайловларни тайёрлаш ва ўтказишга оид масалаларни ўрганиш мақсадида малакали маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб қилиш каби масалалар шулар жумласидандир.


Марказий сайлов комиссияси
Матбуот хизмати