• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Ўзбекистон делегацияси Москва шаҳар Думасига ташриф буюрди
08.09.2019
2054
Москва шаҳрида бўлиб ўтаётган “Сайлов жараёнларини рақамлаштириш. Гуманитар ўлчам” халқаро илмий-амалий конференция доирасида Марказий сайлов комиссияси делегацияси Москва шаҳар Думасига ташриф буюрди.

Москва шаҳар Думаси раиси Алексей Шапошников конференция иштирокчиларини пойтахт парламентининг ташкилий тузилмаси, унинг функция ва вазифалари билан таништирди ҳамда Дума вакилларининг Бирлашган овоз бериш кунига тайёргарлик кўришдаги иштироки тўғрисида маълумот берди.

Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси  Москва шаҳар Думаси VII чақириқ депутатлари сайловини назорат қилиш ва мониторингини амалга ошириш бўйича жамоат марказига ҳам ташриф буюрди.

Жамоатчилик штаби раҳбари ўринбосари – Москва шаҳар жамоат палатасининг фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича комиссияси раиси ўринбосари Вадим Ковалёв делегация аъзоларини штаб фаолияти, ташкилий тузилмаси ҳамда ўтказилаётган тадбирлари билан таништирди.

В. Ковалёв штабда Москвадаги барча сайлов участкалари видео-трансляция орқали масофадан туриб мониторинг қилинишини алоҳида таъкидлади. Ҳуқуқбузарлик аниқланган тақдирда, Жамоатчилик штаби ушбу маълумотларни кўриб чиқиш ва бартараф этиш учун тегишли сайлов комиссиясига юборади.

Шунингдек, В. Ковалёв VII чақириқ Москва шаҳар Думаси депутатлигига сайловларда шаҳарнинг учта сайлов округида илк бор экспериментал электрон овоз бериш ташкил этилганини таъкидлади. Москва шаҳар жамоат палатаси Кенгашининг 2019 йил 25 июндаги қарорига биноан сайловларни интернет орқали кузатиш учун Сайловларни мониторинг ва назорат қилиш жамоат штаби таркибида "Электрон штаб" (“е-штаб”) ташкил этилди.

Ташриф давомида Марказий сайлов комиссияси делегацияси Москва шаҳар Думасига сайловлар билан боғлиқ бошқа тадбирлар билан ҳам танишади.

 

Марказий сайлов комиссияси
Матбуот хизмати