2019 йилнинг 19 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзолари, МСК ходимлари иштирок этди.
Мажлисда, “Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 90-моддасини қўллаш тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси сайловларида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”, “Сайловлар ва референдумга тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказиш билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни сақлаш, архивга топшириш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида” қарорлар қабул қилинди.
Шунингдек, 32-Ғаллаорол сайлов округидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати Тулқин Сайфуллаевич Абдусаттаровнинг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интелектуал мулк агентлиги директори лавозимига тайинлангани ҳамда 48-Чуст сайлов округидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати Раҳим Расулжонович Ҳакимовнинг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари - Тошкент давлат юридик университети ректори лавозимига тайинланганлиги муносатбати билан уларни депутатлик ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.
Мажлисда МСК ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Марказий сайлов комиссияси
Матбуот хизмати