• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Халқаро ҳамкорликнинг янги босқичи
04.10.2019
4069
Жорий йилнинг 4 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Мирза-Улуғбек Абдусаломов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича Бюроси (ДИИҲБ)нинг сайловлар бўйича маслаҳатчиси Ульви Ахундлу ҳамда Сайлов тизимлари халқаро фондининг Қирғизистондаги офиси директори Рената Левовскийлар билан учрашди.

Мазкур учрашув халқаро экспертларнинг “Ўзбекистоннинг янгиланган сайлов қонунчилиги — демократик сайловлар ўтказишнинг асоси” мавзусига бағишланган халқаро конференциядаги иштироки доирасида бўлиб ўтди.

593A1731 (3).JPG

Мулоқот чоғида 2019 йил декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ҳамда Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар, сиёсий тадбирлар Сайлов кодекси тамоиллари асосида, очиқ ва шаффоф тарзда, халқаро нормаларга таянган холда ўтказилиши хусусида сўз юритилди. Жумладан, Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакилларига ажратилган квотанинг бекор қилинганлиги, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини шакллантириш тартиби қонун билан мустаҳкамланганлиги, сиёсий партиялар томонидан имзо йиғиш жараёнида сайловчиларга бир ёки бир нечта партияларни қўллаб-қувватлаб имзо қўйиши ҳуқуқи берилганлигига оид маълумотлар етказилди.

Ўз навбатида Ульви Ахундлу ҳам сайловларга кўрилаётган тайёргарлик, олиб борилаётган ислоҳотларга ижобий баҳо берди. Шунингдек, Рената Левовский Сайлов тизимлари халқаро фонди ҳам МСК билан сайловлар соҳасида ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирди.

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати