• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Сайловларда ОАВнинг ўрни ва роли
18.10.2019
2401
Марказий сайлов комиссияси халқаро матбуот маркази Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлимида халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи сайлов комиссияси аъзолари, журналистлар ва кўнгилли таржимон талаба-ёшлар учун сайлов қонунчилигига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Марказий сайлов комиссияси халқаро матбуот маркази Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлимида халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи сайлов комиссияси аъзолари, журналистлар ва кўнгилли таржимон талаба-ёшлар учун сайлов қонунчилигига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг вилоят бошқармаси бошлиғи, халқаро матбуот марказининг Сурхондарё вилояти бўлими бошлиғи С.Саломов, вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи А.Раҳматов ва бошқалар жорий йил 22 декабрь куни Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик қизғин паллага кираётганини таькидлади.

 

2.jpg

“Янги Ўзбекистон: янги сайловлар” шиори остида ўтказилиши эълон қилинган бу йилги муҳим сиёсий жараён аввалгиларидан тубдан фарқ қилиши, Марказий сайлов комиссияси экспертлари хулосаси билан бугундан эътиборан бешта сиёсий партиянинг сайловларда иштирок этишига расман рухсат берилгани қайд этилди.

Бу йилги сайловларнинг янги қабул қилинган Сайлов кодекси асосида ташкил этилаётгани бу жараённи умумэътироф этилган халқаро стандартлар, принциплар асосида демократик, очиқ-ошкора ўтказишда муҳим омил бўлмоқда.

 

saylovlarda_oavning_rni_va_roli.jpg

– Мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий жараённи юқори савияда ташкил этиш учун аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишда журналистларнинг алоҳида ўрни бор, – дейди вилоят адлия бошқармаси етакчи маслаҳатчиси, Марказий сайлов комиссияси халқаро матбуот маркази вилоят ҳудудий бўлими аъзоси Қ.Чориев. – Кўнгилли таржимон ёшларимизнинг сайлов қонунчилигини чуқур билиши ҳам муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун ушбу тадбирни ташкил этиб, сайлов жараёнлари билан боғлиқ янгиликлар ҳақида етарли маълумот берилди.

Семинарда янги қабул қилинган Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти ва фуқароларнинг ўз ҳоҳиш-иродасини эркин ифода этиши учун яратилаётган шароитлар, муддатидан олдин овоз бериш тартиблари, фуқароларнинг сайлаш ва сайланиш ҳуқуқлари ҳамда бошқа муҳим масалалар хусусида атрофлича фикр алмашилди. Иштирокчиларнинг саволларига жавоб берилди.

 

 

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА