2019 йил 22 октябрь куни Тошкент давлат юридик университетида 1 босқич талабалари учун “Ўзбекистон Республикасининг сайлов тизими” мавзусида маҳорат дарси бўлиб ўтди.
“Сайлов қонунчилиги тарғибот ойлиги” доирасида ўтказилган мазкур тадбир Марказий сайлов комиссияси Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлими бошлиғи Ф. Насриддинов томонидан олиб борилди.
Унда талабалар Сайлов кодексидаги янгиликлар, сайлов жараёларининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида маълумотларга эга бўлишди. Учрашувда шунингдек, декабрь ойида бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш жараёнлари бўйича фикр алмашилди.
Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Сайлов кодексига мувофиқ фуқаролар 18 ёшдан сайлаш ҳуқуқига эга бўладилар. Бу йилги сайловларда 2 млн. нафардан зиёд йигит-қизлар илк маротаба сайловда иштирок этишини инобатга олсак, сайлов қонунчилигини ёшлар онгига сингдириш борасида тарғибот ишларини янада кучайтиришни тақозо этади.
Марказий сайлов комиссияси
Матбуот хизмати