• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Муҳим сиёсий жараёнга пухта ҳозирлик
29.10.2019
1177
Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида Сайлов кодекси мазмун-моҳияти, сайловга тайёргарлик кўришнинг ҳуқуқий ва ташкилий жиҳатларига бағишланган ўқув-амалий семинар ўтказилди.

Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида Сайлов кодекси мазмун-моҳияти, сайловга тайёргарлик кўришнинг ҳуқуқий ва ташкилий жиҳатларига бағишланган ўқув-амалий семинар ўтказилди.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловни бевосита кузатиб бориш учун чет элдан 600 нафарга яқин кузатувчи келиши кутилмоқда.

Мазкур муҳим сиёсий жараёнга ҳар томонлама пухта ҳозирлик кўриш, сайловни қонунчиликда белгиланган талабларга риоя этган ҳолда халқаро миқёсда тан олинган меъёрлар асосида ўтказиш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.

Мамлакатимизда сайлов тизимини такомиллаштириш, сайловларни тенглик ва ошкоралик тамойиллари асосида ўтказиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Сайлов кодексининг қабул қилингани бу борадаги ишлар ривожида муҳим ҳуқуқий асос вазифасини ўтаётир. Бу йилги сайловга тайёргарлик жараёнлари мазкур кодексда белгиланган талаблар бўйича амалга оширилмоқда.

2019 йилнинг 26 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси тасдиқланди. Мазкур кодекс аввалги сайловга оид қонун, низом ва йўриқномаларни бирлаштириб, яхлит тизимга келтирилган ягона ҳужжат экани билан аҳамиятлидир.

Тадбирда мутахассислар томонидан иштирокчиларга кодекснинг мазмун-моҳияти, шунингдек, сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартишлар тўғрисида маълумот берилди.

– Бу йилги сайловга қаратилаётган алоҳида эътибор мазкур муҳим жараёнга янада жиддий ёндашишни талаб қилмоқда, – дейди вилоят сайлов комиссияси аъзоси Д.Аҳмеджонов. – Семинарда қонун доирасида белгиланган ваколат ва мажбуриятларимиз ҳақидаги билим ва кўникмаларимиз янада мустаҳкамланди. Ўқув машғулотлари бўлажак сайлов олдидан сайловга бевосита масъул бўлган сайлов комиссияларининг масъуллари учун муҳим аҳамиятга эга.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган сайловга доир барча саволларига атрофлича жавоб олди.

Авазбек ХУДОЙҚУЛОВ, ЎзА