• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
ШҲТ бош котибининг ташрифига доир
31.10.2019
2953
Жорий йилнинг 29 октябрь куни Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби В.Норов мамлакатимизга қилган ташрифи доирасида айнан ушбу масалани муҳокама килиш ва сайловларга тайёргарлик жараёнлари билан яқиндан танишиш мақсадида Марказий сайлов комиссиясининг раиси М.Абдусаломов билан учрашди.

Бундан бир мунча муқаддам Марказий сайлов комиссияси 22 декабрда Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган сайловларда Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти вакилларини кузатувчи сифатида иштирок этишлари юзасидан таклиф билан чиқган эди.

Жорий йилнинг 29 октябрь куни Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби В.Норов мамлакатимизга қилган ташрифи доирасида айнан ушбу масалани муҳокама килиш ва сайловларга тайёргарлик жараёнлари билан яқиндан танишиш мақсадида Марказий сайлов комиссиясининг раиси М.Абдусаломов билан учрашди.

Суҳбат аввалида Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби В.Норов Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган сайловларда Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти вакилларининг кузатувчи сифатида таклиф этилганлиги учун ўз миннатдорчилигини билдирар экан, йил охирида  Ўзбекистонда бўлиб ўтажак сайлов жараёнларида ҳамкорлик доирасида мазкур нуфузли халқаро тузилмадан  бир гуруҳ кузатувчиларнинг иштирок этишини маълум қилди ҳамда ШҲТнинг фаолияти хусусида маълумот берди.

Бу йил Шанхай ҳамкорлик ташкилоти тузилганига 18 йил тўлди. Унинг фаолияти давомида 1800 га яқин ҳужжат қабул қилинди. Мазкур ташкилотга аъзо давлатлар ҳудуди аҳолиси 3,4 миллард кишини ташкил этади. Бу дунё аҳолисининг деярли ярмига тўғри келади.

У таркиб топганда мамлакатлар ўртасидаги ташқи савдо айланмаси 672 милларддан иборат эди. 2018 йил якуларига кўра эса, бу кўрсаткич 6,3 триллионга етди.

Ўзбекистон ҳам Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг  ҳақиқий аъзоси сифатида кун тартибига қўйилаётган масалалар ечимида фаол иштирок этиб келмоқда. Шу боисдан ҳам сайловаларни демократик тамойиллар асосида ўтказишдан томонлар манфаатдор.

Шунингдек, Бош котиб ШҲТ фаолияти, хусусан, Марказий Осиё минтақасини ривожлантириш, хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеини ошириш, Буюк ипак йўли қайта тикланишини фаоллаштириш, Хитойнинг ташқи сиёсати, жумладан электрон тижоратни ривожлантириш бўйича тажрибаси хусусида ҳам қисқача тўхталиб ўтди.  

Ўз навбатида Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов Ўзбекистон сайлов тизимидаги ислоҳотлар, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўришнинг асосий босқичлари, Сайлов кодексидаги янгиликлар ва унинг мазмун-моҳияти, республикамиз ва чет элдаги дипломатик ваколатхоналаримизда сайлов участкаларини янги сайлов қонунчилигига мувофиқ ташкил этиш, уларнинг шахсий таркибини шакллантириш жараёни, сиёсий партиялар томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.

Бундан ташқари, М.Абдусаломов сайлов жараёнлари иштирокчилари ва сайловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган тадбирларга алоҳида эътибор қаратиб, сайлов тўғрисидаги зарур маълумотларни ўз ичига олган “Сайлов-2019” мобил иловаси ишга туширилганини, аҳолининг, хусусан сайловчиларнинг сиёсий-ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш ҳамда сайловларда сайловчиларнинг иштирокини кенгайтириш мақсадида, миллий сайлов тизимида илк бора Марказий сайлов комиссиясининг ташаббуси билан 2019 йилнинг 20 октябридан 20 ноябрига қадар сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги ўтказилаётганлигини, бу тадбирга мамлакатнинг барча вазирлик, идора, қўмита, агентликлари, давлат ва нодавлат ташкилотлари, фуқаролик жамиятининг фаол институтлари, ёшлар ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари кенг жалб этилганлигини таъкидлаб ўтди.

Учрашув якунида томонлар Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти ҳамда унга аъзо мамлакатлар вакилларидан мамлакатимизда бўладиган сайловларда  кузатувчи сифатида иштирок этувчилар сони ва таркибини янада кенгайтириш, чет элда истиқомат қилувчи юртдошларимизни сайлов жараёнларига жалб этиш, хорижий ОАВларида сайловолди кампаниясини ёритиш борасидаги саъйи-ҳаракатларни янада фаоллаштириш хусусида келишиб олдилар.

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати