• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Бўлажак парламент ва маҳаллий сайловларда  ОАВ нинг тутган ўрни
13.11.2019
4542
Тошкентда 2019 йилдаги сайлов кaмпанияси даврида кўмак беришга йўналтирилган БМТ ТД (Бирлашган миллатлар ташкилотининг Тараққиёт дастури)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Марказий сайлов комиссияси билан ҳамкорликдаги лойиҳа фаолияти доирасида сайлов жараёни иштирокчилари учун семинар-тренингларга старт берилди.

Тошкентда 2019 йилдаги сайлов кaмпанияси даврида кўмак беришга йўналтирилган БМТ ТД (Бирлашган миллатлар ташкилотининг Тараққиёт дастури)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Марказий сайлов комиссияси билан ҳамкорликдаги лойиҳа фаолияти доирасида сайлов жараёни иштирокчилари учун семинар-тренингларга старт берилди.

Сайлов жараёни иштирокчилари учун «Бўлажак парламент ва маҳаллий сайловларда ОАВнинг ўрни» мавзусидаги ўқув тадбирлари 2019 йилнинг 13 ноябрдан 15 ноябригача давом этади.

13 ноябрь куни семинар тренингларнинг биринчиси Марказий сайлов комиссияси котибияти масъул ходимлари учун ташкил этилди.

Марказий сайлов комиссияси аъзоси Гулноза Раҳимова ўз кириш сўзида таъкидлаб ўтганидек, «Ўқув тренингларининг асосий мақсади - бу сайлов жараёни иштирокчиларини сайлов менежменти билан таништириш, сайловларни ёритиб бориш принциплари, сайлов жараёнида ОАВ ҳуқуқ ва мажбуриятлари, сайлов компанияси даврида аҳлоқ кодекси, қолаверса, сайлов тизимини белгилайдиган тушунчалардан тўғри фойдаланишни ўргатишдан иборатдир».

Семинар- тренингларни ўтказиш учун БМТ ТД халқаро экспертлари жалб этилди.

БМТ ТД лойиҳаси координатори Георгий Бараташвили айтганидек: «Бу кўп қиррали аҳамиятга молик дастур. Биз бир гуруҳ журналистларга жаҳон стандартлари даражасида ўқиш имконини таклиф этмоқдамиз. Бу имконият ҳақиқатдан ҳам, вазиятни ўзгартиради, айниқса, онлайн-ОАВ соҳасида зарур кўникмалар даражасини оширади».

Таъкидланганидек, журналистлар — демократиянинг асосий воситаларидан бири бўлиб, ОАВлар иштирокисиз эса демократик сайловларни  ўтказиб бўлмайди. Эркин ва адолатли сайловлар — бу нафақат танлаш эркинлиги ва қандай овоз беришлигини англаб етишлари, балки сайловларга жалб этиш жараёнидир: сайловчиларнинг иштироки ва сиёсий партиялар, номзодлар ҳамда сайлов жараёни ҳақидаги маълумотларнинг мавжудлигидир.

Бундан ташқари, демократик сайловларда ОАВлар уларнинг муҳим воситачиси бўлиб, сайловларнинг очиқ ва ошкоралигини таъминлайди. Айнан шунинг учун, журналистлар ҳамда сайлов жараёни иштирокчиларининг, уларнинг ахборотга аниқ талабларини ҳисобга олган ҳолда,  сайлов компаниялари бўйича мониторинг ва ҳисобот жараёнини, этика қоидаларини, халқаро стандартлар ҳамда ижтимоий тармоқлардан самарали фойдаланишлари бўйича ўқитилиши зарурдир.  

Навбатдаги семинар-тренинглар МСКнинг Халқаро матбуот маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари вакиллари, шунингдек, сайловга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш даврида аккредитациядан ўтказилган маҳаллий журналистлар учун ҳам ўтказилади.

 

МСК Матбуот хизмати