• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
САЙЛОВ ЖАРАЁНЛАРИ ОАВДА ФАОЛ ЁРИТИБ БОРИЛМОҚДА
25.11.2019
1520
Мамлакатимиз ҳаётида демократик принципларни мустаҳкамлаш, сайловларнинг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашда оммавий ахборот воситалари ниҳоятда муҳим ўрин тутади. Журналистлар сайлов жараёни ҳақида аҳолини хабардор қилиш, кузатувчи сифатида жамоатчилик назоратини олиб бориш, сайловолди ташвиқоти ва сайловга оид ҳуқуқий тарғиботни оммалаштирувчи минбар бўлиб хизмат қилади.

Мамлакатимиз ҳаётида демократик принципларни мустаҳкамлаш, сайловларнинг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашда оммавий ахборот воситалари ниҳоятда муҳим ўрин тутади. Журналистлар сайлов жараёни ҳақида аҳолини хабардор қилиш, кузатувчи сифатида жамоатчилик назоратини олиб бориш, сайловолди ташвиқоти ва сайловга оид ҳуқуқий тарғиботни оммалаштирувчи минбар бўлиб хизмат қилади.

Марказий сайлов комиссияси томонидан сайлов кампаниясини ёритиш юзасидан мамлакатимиз ва чет эл журналистларидан бир гуруҳи аккредитациядан ўтказилди. МСКнинг жорий йил 5 октябрдаги қарори билан “Сайлов кампанияси даврида оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низоми тасдиқланди.

Сайлов кодексининг 8, 35-моддаларига ҳамда юқорида тилга олинган Низом талабларига асосан оммавий ахборот воситаларининг вакиллари сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларни ёритиш, сайлов куни овоз бериш биноларида, шу жумладан овозларни санаб чиқиш чоғида ҳозир бўлиш ҳуқуқига эга.

2019 йилнинг 25 ноябрь холатига кўра, аккредитациядан ўтказилган маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари сони 224 тага етди. Худди шундай ваколатга эга бўлган хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари сони эса, 60 тани ташкил этмоқда.

Марказий сайлов комиссияси томонидан 20 сентябрда сайлов кампанияси эълон қилингандан бошлаб сайлов жараёнларининг ОАВ ёритилиши юзасидан мониторинг олиб борилмоқда.

Хусусан, 20 сентябрдан 25 ноябрь холатига кўра, телевидениеда – 7300 дан зиёд, радиоканалларда – 3000 га яқин, босма оммавий ахборот воситаларида – 2775 та, веб-сайтларда – 1000 дан ортиқ, телеграм каналларида – 2 000 яқин, ижтимоий тармоқ саҳифаларида – 2000 дан зиёд,  жами республика бўйича – 17 300 га яқин  сайловга оид материаллар берилди. Уларнинг 15 000 дан ортиғи МСК маълумотлари ва матбуот хизмати пресс-релизларига таянган холда тайёрланаган медиа маҳсулотлардир. 

Бундан ташқари, 17 594 та сиёсий партияларга оид ахборотлар эълон қилинган. Хусусан, уларнинг 13826 таси партияларнинг сайловолди тарғиботига, 3768 таси партияларнинг фаолиятига оид материаллардан иборат.

Сайлов кампанияси эълон қилинган кундан ҳозирга қадар 130га яқин турли тадбирлар ташкил этилиб, уларнинг барчасини ОАВларида ёритилиши таъминланди ҳамда МСКнинг янги талқиндаги сайтига жойлаштирилди.

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси томонидан миллий сайлов қонунчиликни тарғиб қилиш, сайлов қонунчилигидаги янгиликлар, киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти ҳақида «O‘zbekiston», «O‘zbekiston 24», «Yoshlar», «Mahalla» телерадиоканаллари ва «Toshkent» телеканали ҳамда барча ҳудудий телерадиокомпаниялар орқали кенг тарғиб қилиш мақсадида кўрсатув, эшиттиришлар, ток-шоулар, информацион телерадиодастурлар, сайлов жараёнлари акс эттирилган ижтимоий роликлар, инфографикалар ва югурувчи сатрлар (бегущая строка) орқали тарғиботи амалга оширилди.

Шунингдек, сайлов билан боғлиқ жараёнлар «Ахборот 24», «Янгиликлар 24», «Новости 24», «Давр», «Янги давр», «Тошкент 24», «Давр янгиликлари», «Хабарлар», «Эфирда биз», «Диёр янгиликлари», «Панорама недели», «Андижон ахбороти», «Паёми рўз», «Сайёрамиз садоси», «События недели» ҳамда «Қашқадарё ахбороти» сингари информацион телерадиодастурларда репортажлар, интервьюлар ва телерадиолавҳалар орқали ёритилди. Бир қатор янги телерадиодастурлар ташкил этилди.  

Жорий йилнинг сентябрь ойидан 25 ноябрь ҳолатига  2600 та кўрсатув, 1640 та радио эшиттиришлар, 15007 марта  телерадиороликлар, жами 19 минг 208 та телерадиомаҳсулотлар тайёрланиб эфирга узатилган. Сайловни тарғиб этувчи ижтимоий роликларнинг умумий сони 50 хилдан ортиқни ташкил этмоқда.

Бундан ташқари ЎзЭОАВМА томонидан ҳам сайловга оид 20 дан ортиқ роликлар тайёрланиб эфирга узатилмоқда. Сайлов жараёнлари билан боғлиқ барча тадбирларни эфир орқали кенг ёритиш ишлари изчил давом эттирилмоқда.

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати