• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
МДҲ Ижроия қўмитаси раиси — ижрочи котиби Сергей Лебедев Ўзбекистонда
20.12.2019
2268
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси— ижрочи котиби Сергей Лебедев жорий йил 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловларни кузатиш мақсадида Ўзбекистонга келди. У МДҲ Ижроия қўмитаси кузатувчилари миссиясига раҳбарлик қилмоқда.

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси— ижрочи котиби Сергей Лебедев жорий йил 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловларни кузатиш мақсадида Ўзбекистонга келди. У МДҲ Ижроия қўмитаси кузатувчилари миссиясига раҳбарлик қилмоқда.

МДҲ Ижроия қўмитаси халқаро кузатувни ташкил қилишда катта тажриба, шунингдек, сайловларни кузатиш бўйича ривожланган ҳуқуқий базага эга.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов билан мулоқот чоғида Ўзбекистон сайлов қонунчилигидаги янгиликлар, сайлов кампаниясини ташкил этиш, сайлов жараёнларига замонавий АКТни жорий этиш, хотин-қизларнинг сайловлардаги иштирокини кучайтириш, имконияти чекланган фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлаш борасида самарали ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. Бу сайловларни умумэътироф этган халқаро стандартлар асосида, очиқ-ошкора ва шаффоф ташкил этишга хизмат қилади. 

Ўзбекистоннинг хорижда истиқомат қилаётган барча фуқаролари учун овоз бериш имкониятининг яратилгани миллий сайлов тизимидаги ана шундай муҳим янгиликлардандир. Авваллари бундай  сиёсий тадбирда фақат консуллик ваколатхоналаридан расман рўйхатдан ўтган ўзбекистонликлар ўзларининг конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланган. Энди чет элда вақтинча ёки доимий яшаётган Ўзбекистоннинг барча фуқаролари қирққа яқин мамлакатда ташкил этилган эллик бешта сайлов участкасида овоз бериши мумкин.

Мустақил демократик йўлдан дадил одимлаётган Ўзбекистоннинг энг улуғ мақсади, аввало, халқингизнинг манфаатлари кўзланган ислоҳотларни амалга оширишга қаратилгани билан халқаро ҳамжамиятнинг эътиборини тортмоқда. Инсон ҳуқуқ ва эркинлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларга ҳамоҳанг тарзда ташкил этилган 2019 йил сайловлари ҳам бир қатор янгиликлар жорий этилганлиги билан аҳамиятлидир. Ўз навбатида бу янгиликлар, демократик сайлов стандартларига ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормалари талабларини ўзида мужассам этган сайлов кодексида ҳам акс этганлигини қайд этиш мумкин. 182 нафар кузатувчидан иборат МДҲ Ижроия қўмитаси миссияси Ўзбекистонга ташрифи мобайнида кўплаб вилоятларда бўлади ва сайловлар юзасидан ўзининг тегишли хулосалари ва тафсияларини беришни режалаштирган.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси таклифига биноан МДҲ Ижроия қўмитаси кузатувчилари миссияси 22 декабрида бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини кузатиб боради.

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати