• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси (ПА) кузатувчиларнинг ташрифига доир
21.12.2019
1977
2019 йил 21 декабрь куни Марказий сайлов комиссиясида  Россия Федерацияси Федерал Кенгаши Раисининг ўринбосари, МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси (ПА)нинг кузатувчилари узоқ муддатли миссияси раҳбари  Ильяс Умаханов иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

 

2019 йил 21 декабрь куни Марказий сайлов комиссиясида  Россия Федерацияси Федерал Кенгаши Раисининг ўринбосари, МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси (ПА)нинг кузатувчилари узоқ муддатли миссияси раҳбари  Ильяс Умаханов иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Марказий сайлов комиссияси Раиси М.Абдусаломов учрашув давомида жорий йил бўлиб ўтадиган парламент сайловлари “Янги Ўзбекистон - янги сайловлар” шиори остида ташкил этилаётганлигини алоҳида қайд этди.

Учрашувда сайлов комиссиялари аъзоларининг сайлов қонунчилиги ҳақидаги назарий билимлари ва амалий тажрибасини ошириш мақсадида бутун Республика бўйича ташкил этилган ўқув семинарлари, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати ва сайлов жараёнини бошқариш бўйича ахборот тизими (СЖБАТ) жорий этилгани хақида сўз борди.

Шунингдек, сайлов қонунчилигини тарғиб қилиш ойлигини ташкил қилиш ва ўтказиш, сиёсий тадбирларда ёшларнинг фаоллигини, хотин-қизларнинг сайловлардаги ролини янада кучайтириш, имконияти чекланган фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот бериб ўтди.

Ильяс Умаханов барчани Сайлов кодекси асосида ўтказиладиган тарихий воқеа яни  сайловлар билан қутлади ва парламентга янги таркибнинг сайланиши Ўзбекистон фуқаролари учун катта аҳамиятга эга эканлиги ва бу мамлакат ривожи йўлидаги яна бир муҳим қадам бўлишини алоҳида қайд этиб ўтди.

 

Маълумот ўрнида: 1992 йилнинг 27 март  куни Олма-ота шаҳрида (Қозоғистон Республикаси) иштирокчи давлатлар парламент раҳбарлари - таъсисчилар томонидан имзоланган келишувга мувофиқ, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи - давлатлар парламентлараро ассамблеясига асос солинган.   Кузатувчилар ва экспертлар сайлов қонунчилигини таҳлил қилиб, хулосалар чиқарадилар, ютуқ ва камчиликлар борасида ўз тавсияларини берадилар. Сайлов жараёнларини кузатиш Парламентлараро Ассамблеянинг муҳим бўлинмаларидан бири – Иштирокчи-давлатларнинг демократияни ривожлантириш, парламентаризм ва фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларига риоя этишини мониторинг қилиш халқаро институти томонидан мувофиқлаштирилади.