• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Биринчи сайловчи  биринчи бўлиб овоз берди
22.12.2019
1391
Якунланаётган йил Андижон туманида яшовчи Хотамбек Ғуломов ҳаётида унутилмас бўлиб қолмоқда. Сабаби у биринчи бор сайловда қатнашиб, яна биринчи бўлиб овоз берди

Якунланаётган йил Андижон туманида яшовчи Хотамбек Ғуломов ҳаётида унутилмас бўлиб қолмоқда. Сабаби у биринчи бор сайловда қатнашиб, яна биринчи бўлиб овоз берди

- Тўғриси, сайловни бунчалик масъулиятли эканлигини тасаввур қилмаган эканман. Партиялар ва номзодларнинг дастурлари билан танишиб чиққан бўлсамда, хулоса қилишга шошилмадим. Чунки менинг овозим келажак учун, эртанги кунимизни ривожи учун хизмат қилади,-дейди Хотамбек Ғуломов.

Сайловни шаффофлик ва очиқлик билан ўтиши хақида айтилган гаплар бугун ўз ифодасини топмоқда. Чунки ҳар бир сайловчи ўз овозини эркин равишда беряпти. Андижон туманидаги 597-сайлолв участкасида жараён чинакам байрамга айлангани бунинг ифодаси. Айниқса,  ёшларнинг хурсандчилиги чексиз. Ватан келажаги учун муносабат билдиришнинг ўзи бўладими.

- Бугун бир хулосага келдим,-меҳнат фахрийси  Фаррухбек Зокиров.-Аввалги сайловлардагидан фарқли равишда ҳар бир сайловчи аниқ хулоса билан овоз беряпти. Бу уларни юнрт келажагига бефарқ эмаслигини кўрсатади.

 Сайланажак депутатлар зиммасидаги масъулият катта. Негаки сайловчилар катта ишонч билан уларни қўллаб-қувватламоқда. Бу ишончни оқлашликнинг ўзи бўлмайди. Асосийси, энг муносиблар бугун танлаб олинади.

«Аuz.uz» online гуруҳи