Самарқандда ўтаётган сайлов жараёнларида халқаро кузатувчилар ҳам фаол қатнашмоқда.
Жумладан, Самарқанд давлат чет тиллар институтида жойлашган 63-сайлов участкасидаги сайлов жараёнларини Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги миссияси вакиллари кузатишди.
– Сайловлар очиқлик, адолат тамойилларига мос ўтмоқда, – дейди миссиянинг қозоғистонлик вакили Мадина Абиева.- Кузатувларимиз давомида бирор-бир ҳолатда қонун бузилиш ҳолатларини кузатмадик. Демак, сайловга янгича ёндашув амалда ўз исботини топмоқда. Сайлочиларнинг фаоллиги бунинг ёрқин исботидир.
Ғ.ҲАСАНОВ, А.ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА