• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Кубаничбек Таабалдиев: Бухородаги сайловчиларнинг фаоллигини юқори баҳолади
22.12.2019
2040
Қирғизистоннинг “Кабар” миллий ахборот агентлиги Бош директори Кубаничбек Таабалдиев Бухорода сайлов жараёнлари билан танишди.

Қирғизистоннинг “Кабар” миллий ахборот агентлиги Бош директори Кубаничбек Таабалдиев Бухорода сайлов жараёнлари билан танишди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлигига бўлиб ўтаётган сайловларни кузатиш мақсадида мамлакатимизда келган халқаро кузатувчи – Қирғизистоннинг “Кабар” миллий ахборот агентлиги Бош директори Кубаничбек Таабалдиев Бухорода бўлди.

 

3 (2).jpg


У дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига сайлов ўтказувчи 23 -Бухоро сайлов округига ташриф буюрди. Халқаро кузатувчи округ фаолияти, унинг сайлов участкалари фаолиятини мувофиқлаштириш борасида олиб борган ишлари билан танишди.

“Кабар” Бош директори Бухоро тиббиёт коллежи биносида жойлашган 31-, Бухоро нефть ва газ коллежида фаолият кўрсатаётган 27- ҳамда Бухоро вилоят юридик коллежида ташкил этилган 50-сайлов участкаларида ҳам бўлди. У сайловларнинг демократик тамойиллар асосида ўтишини таъминланиши, овоз берувчилар учун яратилган шароитлар билан танишди. Сиёсий партиялар ва янги институт – маҳалла фуқаролар йиғинлари кузатувчилари билан мулоқотда бўлиб, ўзини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Халқаро кузатувчи сайловчиларнинг фаоллигини юқори баҳолади.