• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Наманганда салкам ярим миллион аҳоли сайловларда иштирок этишга улгурди
22.12.2019
1297
Наманган аҳли ҳам сайлов участкаларига худди байрамга отланган мисол шоду – хуррамлик билан йўлолдилар. Овоз бериш Марказий сайлов комиссияси белгилаган вақт — роппа-роса 8:00 да Давлатимиз мадҳияси оҳанглари жўрлигида юксак кўтаринкилик билан бошланди.Айтиш лозимки, жойларда сайловчилар учун яратилган қулай шароит уларнинг ўзлари танлаган номзодга эмин-эркин овоз бериши учун тўла-тўкис имконият яратган. Эътиборли жиҳати,сайловларга тайёргарлик жараёнида кўриш қобилияти паст бўлган фуқароларга мўлжаллаб брайл алифбосида битилган бюллетенлар ҳам ҳозирланди.

Фото: "Халқ сўзи".

- Бюлеттенларни бемалол ўқий олишимиз ўзимиз маъқул кўрган номзодга мустақил овоз беришимизни таъминлайди, — дейди Тўрақўрғон туманидаги 391-сайлов участкасига келган биринчи гуруҳ ногирони Ойшахон Саидбоева. — Ана шу имкониятдан фойдаланиб, сайловолди дастурини қўллаб-қувватлаган номзодимнинг исми-шарифига белги қўйдим.

Тумандаги 402-сайлов участкаси вакиллари “Тошкент”маҳалласида яшовчи Фатиха Исоқова хонадонига кўчма овоз бериш қутисини кўтарган ҳолда кириб бордилар. Яқинда юз ёшини қаршилаган табаррук момо номзодларга нисбатан ўз муносабатини билдирар экан, жонажон Ўзбекистонимиз янада ривож топишини тилаб, дуога қўл очди.

Вилоятда бугунги сайловларда 1 миллион 581339 киши сйловчилар рўйхатига киритилган. Овоз бериш жараёнларининг дастлабки уч соатида (11:00 га қадар) 422 841 нафар сайлов участкаларига ташриф буюриб, фуқаролик бурчларини адо этдилар. Овоз бериш давом этмоқда.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ.“Халқ сўзи”.